06:00 / 07.11.2018
3 658

Олимлар ўзга сайёраликларни топиш мақсадида коинотга лазер йўналтиришмоқчи

Олимлар ўзга сайёраликларни топиш мақсадида коинотга лазер йўналтиришмоқчи
АҚШнинг Массачусетс технологик институти олимлари олис коинотга йўналтирилиши режалаштирилаётган улкан лазер лойиҳасини тақдим қилишди. Олимларнинг айтишича, бундай ёндашув ўзгасайёраликлар билан тезроқ учрашишга имкон беради. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. Физикларнинг таъкидлашича, лазер қурилмасининг қуввати лазер нурини 20 минг ёруғлик йилига тенг масофагача йўналтириш имконини беради.

Қуввати 1-2 мегаваттни ташкил қиладиган лазер мажмуаси сайёрамизни 30 метрлик телескоп орқали “ёритиб туради”. Олимларнинг таъкидлашича, бундай технология ёрдамида кўплаб экзосайёралар шаклланган, Қуёшга энг яқин юлдуз – Проксима Центаврада мавжуд бўлиши мумкин бўлган онгли жонзотлар билан алоқани ўрнатиш мумкин бўлади. Олимлар лазер ёрдамида “боғланмоқчи” бўлаётган нуқталардан кейингиси Қуёшдан 39,5 ёруғлик йили узоқлигида бўлган TRAPPIST-1 юлдузи бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар ўзга сайёраликларни топиш мақсадида коинотга лазер йўналтиришмоқчи