10:30 / 07.11.2018
3 682

АҚШ президенти Дональд Трамп ёзган шеър эълон қилинди

АҚШ президенти Дональд Трамп ёзган шеър эълон қилинди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг оралиқ сайловлар учун ёзилган шеъри эълон қилинди. Ушбу шеър "McSweeney" нашриёти ходими Роб Сейрс томонидан тузиб чиқилган.

Сейрс ушбу шеърни Трампнинг оралиқ сайловларидаги нутқлари, баёнотлари ва твитларидан йиғиб чиққан. Шеърда оралиқ сайловлар давомида қиёсланган демократлар ва республикачилар ҳақидаги фикрлар яхлитланган.

“Радикал Демократлар” деб номланган шеърнинг тагсарлавасида “Оралиқ сайловлар учун шеър” дея изоҳ ёзилган.

Шеър матни қуйидагича:

Радикал Демократлар (1) (Оралиқ сайловлар учун шеър)

*Демократлар ва республикачилар ўртасидаги тафовутни умумлаштиришни истасангиз, буни эсда тутинг: (2)

Демократлар оломонни етиштиради, республикачилар иш ўринлари яратади. (3)

Улар Максине Уотерс жамоасидир. (4)

Улар – Абрам Линкольн тарафдорлари (5)

(Линкольн – жуда яхши президент). (6)

Улар карвонларни ёқтирадилар. (7)

Биз оз миқдордаги солиқларни маъқул кўрамиз. (8)

Улар муқаддас шаҳарларни ёқтирадилар. (9)

Биз “NASCAR” (Енгил автомобиллар пойгаси миллий ассоциацияси – таҳририят изоҳи)ни севамиз. (10)

Улар уч дюймли балиқнинг маълум бир турини ҳимоя қилишга интилишмоқда. (11)

Биз Вашингтонни тозалашга уриняпмиз. (12)

Эртага эшикларингизни очиб, ташқарига чиқиб овоз беринг! (13)

Трой учун овоз беринг. (14)

Жон учун овоз беринг. (15)

Брайан учун овоз беринг. (16)

Рон учун овоз беринг. (17)

Сиз учун севимли “Trump Hotel” мажмуаси учун овоз беринг. (18)

Кейин эса Мисс АҚШ учун овоз беринг! (19)

Мамлакатингиз учун овоз беринг, оилангиз учун овоз беринг. (20)

Аммо илтимос... (21)

Демократга овоз бермоқчи бўлсангиз, ташвишланманг! (22)*

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ президенти Дональд Трамп ёзган шеър эълон қилинди