
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги қатъий тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида маҳбуслар 8 ноябрга ўтар кечаси исён кўтаришди. РИА Новости Сўғд вилояти куч ишлатар тизимидаги манбаларга асосланиб хабар қилишича, бу исён вақтида 13 маҳбус ўлдирилган.
«Хўжанддаги исён кўтарилган колонияни қамал қилиш вақтида ўн уч нафар маҳбус ҳалок бўлган», деган агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, ИШИД аъзоси бўлган маҳбуслардан бири қамоқхона назоратчиларидан бирининг қуролини тортиб олган ва қўриқчиларни ўққа тута бошлаган. Маҳбуслар колониядаги корпуслардан бирини қўлга олишган. Сўғд вилояти Ички ишлар бўлимининг махсус гуруҳи исённи бостирган.
Айни вақтда воқеа жойида махсус гуруҳ исён келиб чиқиши сабабларини ўрганмоқда.
Юз берган ҳодисадан сўнг йўллардаги постларда назорат кучайтирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар