08:27 / 10.11.2018
3 452

Уч миллиондан ортиқ аҳоли Венесуэлани тарк этди

Уч миллиондан ортиқ аҳоли Венесуэлани тарк этди
БМТ маълумотига кўра, қўшни давлатлар Венсуэла аҳолисига "очиқ эшиклар" сиёсатини олиб бормоқда. Халқаро мутахассислар ҳамжамияти эса уларга ёрдам беришга чақирмоқда.

"Лотин Америкаси ва Кариб денгизи давлатлари бир хил даражада меҳмондўстлик ва бирдамлик кўрсатишни давом эттиришлари керак”, – дейди БМТнинг Қочоқлар бўйича олий комиссари ва ХМҲнинг Венесуэладаги мигрантлар масаласи бўйича махсус вакили Эдуардо Штейн.

Асосий ҳисса Колумбия ҳудудига тўғри келмоқда. Айни вақтда бир миллиондан зиёд Венесуэла аҳолиси у ердан бошпана топди. Яна 500 минг киши Перуга, 220 минг киши Эквадорга, 130 минги эса Аргентина, 100 мингдан ортиғи Чили ҳамда 85 минг нафари Бразилияга кўчиб борган.

БМТ Венесуэладан қочоқларнинг ўсиб бораётган оқимига мамлакатда озиқ-овқат ва дори-дармон этишмаслиги, юқори инфляция, шунингдек, сиёсий кескинлик ҳамда зўравонлик сабаб бўлаётганини таъкидлади.

БМТ вакиллари 22 ноябрь куни Эквадор пойтахти Кито шаҳрида айнан шу масалага ечим излаш мақсадида йиғилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уч миллиондан ортиқ аҳоли Венесуэлани тарк этди