10:09 / 10.11.2018
7 172

Европа олимлари Марс сайёрасида ҳақиқий арвоҳни суратга олишди…

Европа олимлари Марс сайёрасида ҳақиқий арвоҳни суратга олишди…
Бир гуруҳ европалик уфолог олимлар қизил сайёрадан олинган суратларни кўздан ўтказиш жараёнида оппоқ рангдаги, ўзидан худди шундай оппоқ нур таратаётган одам шаклидаги жуссага дуч келишди. Кўрганданоқ барчалари бу Марс сайёраси арвоҳи эканини бир овоздан тасдиқлашди. Чунки бу шаклни арвоҳдан бошқасига менгзаб ҳам бўлмасди.

Олимлар шу баҳонада киночилар тарафидан суратга олинган «Марс арвоҳлари» фантастик фильмини ёдга олишди. Аммо кўрганлари фантастика эмасди. Гарчи фильм фантастик жанрда суратга олинган бўлса-да, аслида ҳақиқатга асосланганлиги мана шу сурат туфайли ўз исботини топди.

— Бизнинг изланишларимиз, — деди олимлардан бири. — Марс сайёрасида ҳақиқатан қачонлардир ҳаёт бўлганини яна бир бор кўрсатиб берди. Қизил сайёрада бир эмас, минглаб, миллионлаб шундай арвоҳлар изғиб юради. Улар одамсифат гуманоидларнинг арвоҳлари. Шундай экан, Марсда қайта ҳаётни тиклаш учун асосий манбани қидиришда давом этамиз ва ишонамизки, бир кун келиб ерликлар қизил сайёрага ҳам кўчиб ўтиб янги ҳаёт бошлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа олимлари Марс сайёрасида ҳақиқий арвоҳни суратга олишди…