Қозоғистон президенти Назарбоев қандай таомларни хуш кўради?

  • 10-11-2018, 11:21
  • 1 141
  • Дунё
  • Қозоғистон президенти Назарбоев қандай таомларни хуш кўради?
    Шу ҳақда президентнинг собиқ хос ошпази Алексей Сырых журналистларга гапириб берди. Ошпазнинг айтишича, Назарбоев қайнатилган товуқ гўшти ва балиқни жуда яхши кўриб тановул қиларкан. Шу билан бирга қайнатилган мол гўшти ҳам президентнинг жони дили экан.

    — Назарбоев биринчи навбатда саломатлиги ҳақида жиддий қайғуради, — деди Сырых. — Масалан, Олма-отадаги «Carrefour» деб номланган французлар гипермаркетига кирганда, пишириқларни кўргач, бу таом соғлиқ учун фақат зиён етказишини айтиб ўтди.

    Хорижга сафар чоғида эса Қозоғистон президенти пицца, бургер, дудланган товуқ гўштини севиб тановул қилади. Қолаверса, Манхэттендаги ресторанга киргач, Назарбоевнинг буйруғига кўра официантка ўрнини ўзига қарашли хос хизматчи аёл эгаллаган. Таом сузиладиган идишларни эса олдин ароқ билан яхшилаб дезинфекция қилишган.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Қозоғистон президенти Назарбоев қандай таомларни хуш кўради?