
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Абулқосим Фирдавсий номли маданий-истироҳат боғида “Ошу палов” фестивали бўлиб ўтди. Тадбир доирасида 400 та қозонда умумий ҳисобда 10 тонна палов дамланди.
Фестивалда мамлакатнинг турли минтақаларидан 200 дан ортиқ ошпазлар қатнашиб, паловнинг 50 дан ортиқ турини тайёрлашди.
Шунингдек, фестивалга келган хорижликлар палов тайёрлаш усули билан ҳам танишишди.
Бош ошпаз Собиржон Муҳаммаджонов бошчилигида энг кўп миқдорда – бир тонналик ош пиширилди. Паловга 250 кг гуруч, 200 кг гўшт, 350 кг сабзи, 90 литр ёғ, 30 кг пиёз, 1 кг зира, 1 кг қалампир, 1 кг барбарис ва бошқа зираворлар солинди.
Тадбир Тожикистонда эълон қилинган “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” доирасида ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, палов 2016 йилда ЮНЕСКОнинг номоддий мерослар рўйхатига киритилганди. “Ошу палов” номинацияси Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан ЮНЕСКОга тавсия қилинган ҳамда ҳар икки давлатга алоҳида сертификат топширилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар