08:27 / 11.11.2018
4 378

Франция президенти Макронга суиқасд уюштиришди

Франция президенти Макронга суиқасд уюштиришди
Суиқасд Биринчи жаҳон уруши якун топганига 100 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган тантаналар пайтида амалга ошириш режалаштирилганди. Аммо суиқасд ташкилотчилари бад ниятига ета олишмади.

Тўрт киши суиқасд уюштиришга ҳозирлик кўрганликда айбланиб қўлга олинди ва уларнинг барчаси айбини бўйнига олди. Суиқасд бошида эса собиқ тадбиркор 62 ёшли Жан-Пьер Б. турган экан. Режага кўра ижрочилар 7 ноябр куни Шарлевиль-Мезьер шаҳрида ташкил этилган тантаналар пайтида Макронга қўлларида пичоқ билан ҳужум қилишлари лозим эди.

Тинтув пайтида Жан-Пьер Б. нинг машинаси салонидан керамикадан ишланган пичоқ топилди. Худди ўша пичоқ Франция раҳбарини ўлдириш учун мўлжалланганди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябр куни, яъни тантанали байрам йиғилиши бошланишига бир кун қолганда, Франция махсус хизмат ташкилоти ходимлари олти нафар гумондорни қўлга олди. Кейинроқ уларнинг икки нафари қўйиб юборилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция президенти Макронга суиқасд уюштиришди