13:21 / 11.11.2018
4 968

Замира Гажиева эрига қарши кўрсатмалар берди (фото)

Замира Гажиева эрига қарши кўрсатмалар берди (фото)
Лондонда ҳибсга олинган Замира Гажиева ўз турмуш ўртоғи – Озарбойжон Халқаро банкининг собиқ раҳбари Жаҳонгир Гажиевга қарши кўрсатмалар берди. Kun.uz'нинг британ нашрига асосланиб маълум қилишича, Замира Гажиева судда Лондондаги барча мол-мулкни турмуш ўртоғи харид қилганини айтган.

“2009 йилда турмуш ўртоғим жуда бадавлат одам эди. Биз 1997 йилда никоҳ қурганмиз, у ўз капиталини 1990-йиллар бошидан кўпайтира бошлаган”, деб кўрсатма берган Гажиева Лондон олий судида.

Аёл судьяларни турмуш ўртоғининг даромад манбаларидан бехабарлигига ишонтиришга уринган.

“Кўчмас мол-мулк бўйича барча харидлар билан турмуш ўртоғим шуғулланган. Мен у томонидан амалга оширилган бирорта хариддан бехабар бўлганман. Мен бу пулларнинг келиб чиқишидан ҳам бехабарман”, деб айтган Замира Гажиева.

Нашрнинг таъкидлашича, аёл жуда катта гонорар эвазига профессионал адвокатларни ёллаган. Адвокатларнинг асосий вазифаси Замира Гажиеванинг номи янгиликларда тилга олинмаслиги учун суд жараёнининг анонимлигини таъминлашдан иборат бўлган, бироқ улар бунинг уддасидан чиқа олишмаган.

Жаҳонгир Ҳожиев
Фото: Bloomberg/Getty Images

Таъкидланишича, Гажиеванинг турмуш ўртоғига қарши берган кўрсатмалари Жаҳонгир Гажиевнинг вазиятини янада оғирлаштириши мумкин. Гажиевнинг ўзи ҳозир Бокуда кўп йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Энди Британия суд идораларида унга қарши эътирозлар пайдо бўлиши мумкин.

Суд Гажиевани 500 минг фунт стерлинг гаров пули эвазига озодликка чиқариб юборди. Гажиева ҳар куни полицияда қайд қилиниши керак бўлади, кечки соат 9дан кейин уйдан чиқиши, халқаро вокзаллар ва аэропортларга яқинлашиши, Лондон ташқарисига чиқиши тақиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Замира Гажиева эрига қарши кўрсатмалар берди (фото)