20:26 / 11.11.2018
3 492

Путин ва Трамп учрашди (фото, видео)

Путин ва Трамп учрашди (фото, видео)
11 ноябрь куни Париждаги Триумфал аркда Биринчи жаҳон уруши якунланганига 100 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган хотира маросими давомида Россия президенти Владимир Путин АҚШ раҳбари Дональд Трамп билан қўл бериб кўришди.

Россия президенти тадбирга охирги бўлиб келган ва саҳнада турган сиёсатчилар билан кўришиб чиққан.


Маросимдан кейин Елисей саройида уюштирилган чошгоҳлик вақтида эса Россия ва АҚШ президентлари битта стол атрофида, бир-бирига қарши ўтиришган.

Чошгоҳдан кейин эса сиёсатчилар Тинчлик форумига йўл олишган. Форумга Трамп бормаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Трамп ва Путин Парижда учрашув ўтказиши белгиланганди. Аммо Франция томони ушбу учрашув атрофида юзага келадиган ажиотаж хотира маросимлари ва форумни эътибордан четда қолдиришидан хавотир олиб, учрашувни қолдиришни сўраганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Путин ва Трамп учрашди (фото, видео)