06:10 / 16.11.2018
3 072

Англия қироличасининг собиқ ошпази унинг овқатланиш сирларини ошкор қилди

Англия қироличасининг собиқ ошпази унинг овқатланиш сирларини ошкор қилди
Англия қироличаси Елизавета II нинг собиқ ошпази Даррен Макгреди қиролича қандай овқатланиши ва нималарни хуш кўриши, қандай таомларни ёқтирмаслиги ҳақида ўзининг «Қироличасига овқатланиш» китобида алоҳида тўхталиб ўтди.

Унинг айтишича, қиролича ҳатто бир ўзи овқатланганда ҳам қироллик этикетига амал қиларкан. У кетчуп, картошкани жинидан ёмон кўради. Таркибида крахмал мавжуд таомлардан ҳам ўзини олиб қочади. Балиқ ва товуқнинг грилда тайёрланган гўштини маза қилиб ейди. Пиёз ва саримсоқнинг яқинига ҳам йўламайди.

Моллюскаларни заҳарланиб қолишдан қўрққани учун истеъмол қилмайди. Бананни қўл эмас, санчқи ёки пичоқ ёрдамида тановул қилади. Қироличанинг айтишича, бананни қўл билан еган одамнинг маймундан фарқи қолмас экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Англия қироличасининг собиқ ошпази унинг овқатланиш сирларини ошкор қилди