10:43 / 16.11.2018
1 541

Facebook раҳбари менежерларига фақат Android-телефонлардан фойдаланишни буюрди

Facebook раҳбари менежерларига фақат Android-телефонлардан фойдаланишни буюрди
Facebook раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ топ-менежерларидан фақат Android операцион тизимида ишлайдиган смартфонлардан фойдаланишни талаб қилди, деб хабар бермоқда Daryo нашри.

Тахминларга кўра, бу қарор 2018 йил мартида Apple раҳбари Тим Кук MSNBC телеканалига берган интервьюсида Facebook’ни танқид қилганидан сўнг қабул қилинган.

Ўшанда Тим Кук Facebook’ни шахсий маълумотларнинг тарқалиб кетишига доир Cambridge Analytica компанияси билан боғлиқ можаро учун танқид қилган ва Apple фойдаланувчиларнинг «шахсий ҳаёти билан савдо қилмоқчи эмас»лигини билдирган эди.

Facebook компанияси вакиллари The New York Times’да чиққан мақолага муносабат билдирди. Қайд этишларича, ходимлар ва раҳбарларнинг Android’дан фойдаланишга ўтиши қўллаб-қувватланади, чунки бу «жаҳондаги энг оммабоп операцион тизим». Шунга қарамай, Facebook’нинг бир қатор менежерлари Twitter’га iPhone орқали хабар ёзмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Facebook раҳбари менежерларига фақат Android-телефонлардан фойдаланишни буюрди