Amazon компаниясининг муваффақияти мижозлар ҳақида унутиш ва тин олиш учун сабаб бўлмаслиги лозим, деди компания раҳбари Жефф Безос ходимлар билан суҳбатда.
"Аслида, мен бир кун келиб Amazon муваффақиятсизликка учрашини айтмоқчиман. Amazon банкрот бўлади. Агарда йирик компанияларга назар ташласангиз, уларнинг умри 30 йилдан сал ошади, 100 йил эмас", деди Безос.
Безоснинг бу баёноти компаниянинг муваффақиятга эришиб турган бир вақтда ғалати туюлади.
Кейинги саккиз йил ичида Amazon ходимлари сони 20 бараварга кўпайди ва 600 мингдан ошиб кетди. Ўтган ҳафтада компания Нью-Йорк ва Вашингтонда ҳар бирида 25 мингтадан иш ўрни бўлган иккита штаб-квартирасини очишини эълон қилди.
Шу йилнинг июлида Жефф Безос Bloomberg агентлигининг дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида 150 млрд доллар бойлик билан биринчи ўринда жойлашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Amazon Ҳиндистон кичик ва ўрта бизнесини онлайн-савдога улаш учун 1 млрд доллар ажратади

Дунёнинг энг бой одами бир кунда 7 млрд доллар йўқотди

Безос Американинг энг бой кишилари рўйхатида қаторасига иккинчи бор етакчи бўлди

Дунёнинг энг бой одами ўз компаниясининг 1,9 млрд долларлик акцияларини сотиб юборди

Жаҳоннинг энг бой кишиси бир кечада 6,5 млрд. доллар ишлади

Безос Amazon ҳисоботини эълон қилиб, 6,5 млрд доллар ишлаб олди