
Туркия журналист Жамол Қошиқчининг ўлими билан боғлиқ олдингидан узунроқ ва батафсилроқ аудиоёзувни тақдим этди. Бу ҳақда Hürriyet газетасига таяниб Azon.uz ёзмоқда.
Мазкур аудиоёзув Саудия Арабистони бош прокуратураси томонидан тақдим этилган баёнотни инкор қилади. Баёнотга кўра, “оператив гуруҳ дастлаб журналистни ватанига олиб келиши керак бўлган. Кейин гуруҳ раҳбари ўлдириш ҳақида буйруқ берган”.
Таъкидланишича, етти дақиқали аудиода “Қошиқчининг яшаб қолиш учун ҳаракат қилгани ва унга Туркияни тарк этиш юзасидан ҳеч қандай ишора қилинмаганини” тинглаш мумкин.
Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, “турк расмийларидан ҳеч ким қироллик бош прокуратурасининг ўлим сабаби наркотик моддани меъёридан ортиқ қабул қилингани ҳақидаги баёнотини тасдиқламаган. Суриштирув ишларидан маълум бўлишича, журналист арқон ёки полиэтилен пакет ёрдамида бўғиб ўлдирилган”. Шунингдек аудиоёзувда оператив гуруҳнинг Қошиқчи билан нима қилиш ва бунинг учун ким жавоб бериши ҳақида олиб борган музокаралари акс этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар