06:31 / 19.11.2018
3 864

Германияда иккита самолёт бир-бири билан тўқнашди

Германияда иккита самолёт бир-бири билан тўқнашди
Фото: «Korrespondent.net»
Германиянинг Кюкховен шаҳридаги аэродром яқинида иккита ўта енгил самолёт бир-бири билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилмоқда. Авиаҳалокат бугун, 17 ноябрь куни содир бўлган.

Учувчилардан бири ҳалок бўлган, у 70 ёшда эди. Иккинчи самолёт учувчиси жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган, у 60 ёшда эди.

Таъкидланишича, икки учувчи ҳам «L19» моделда парвоз қилувчи маҳаллий учиш клуби аъзолари бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, тўқнашув битта самолёт энди кўтарилаётган, иккинчиси эса қўнаётган чоғида содир бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда иккита самолёт бир-бири билан тўқнашди