12:30 / 20.11.2018
4 888

ОАВ: Иванка Трамп Оқ уй қоидаларини қўпол равишда бузди

ОАВ: Иванка Трамп Оқ уй қоидаларини қўпол равишда бузди
АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп федерал ҳужжатларни юритиш қоидаларини қўпол тарзда бузиб, иш ёзишмалари учун шахсий почтасидан фойдаланган. Бу ҳақда Washington Post'га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Нашр манбалари сўзларига кўра, Иванка шахсий почта манзилидан фойдаланиб, ўз ёрдамчилари ва президент маъмурияти ходимларига «юзлаб мактублар» юборган. Таъкидланишича, баъзи ходимлар АҚШ президентининг қизи томонидан шахсий почтадан юборилган мактублар ҳажми ва унинг реакциясидан ҳайратга тушишган. Манбалар хабарига кўра, Иванканинг реакциясидан келиб чиқилса, у Оқ уйнинг ёзишмалар бўйича қоидалари билан таниш бўлмагани ойдинлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иванка Трамп БМТдаги доимий вакил лавозимидан бош тортганди.

АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трампнинг твиттерда маълум қилишича, Никки Хейли кетгани туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги АҚШ доимий вакили лавозимини эгалламайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Иванка Трамп Оқ уй қоидаларини қўпол равишда бузди