
22 ноябрь куни Тожикистон тижорат банкларида "Юнистрим" пул ўтказиш тизими фаолияти тўхтатилди.
Тожикистонда бу соҳадаги ташкилотлардан бири "Имон Интернешнл" масъул ходими Саъди Сумановнинг Тuron24га маълум қилишича, "айни пайтда "Юнистрим" орқали пул юбориш имконсиз."Имон Интернешнл"нинг "Юнистрим" билан шартномаси бўлмаганлиги сабабли бу тизим орқали пул юбориш имконияти қачон пайдо бўлишини айтолмайман", дейди у.
"Ориёнбанк" ва "Эсхата" банкининг ходимлари ҳам бу тизим орқали пул юбориш айни пайтда имконсиз эканлигини айтиб, сабабини очиқ келтирмаяпти.
"Озодий" сайтининг ёзишича, Тожикистон банкларида "Юнистрим" орқали пул ўтказишнинг тўхтатилиши Россиянинг Марказий банкига хакерлик ҳужуми уюштирилганлиги ортидан келиб чиққан. Аммо Тожикистоннинг бир-неча банклари масъуллари муаммонинг сабабини билмасликларини айтиб, "техник камчиликлар туфайли бўлса керак", деган тахмин билан вазиятга ойдинлик киритмадилар.
Бундан икки ҳафта олдин Тожикистоннинг етакчи "Эсхата" банкида "Золотая корона" тизими орқали пул ўтказиш тўхтатилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар