Москва шаҳар Думаси депутатлари хорижий фуқаролар учун меҳнат патенти қийматини ўзгартирувчи, «Жисмоний шахсларнинг мулкига солинадиган солиқ тўғрисида»ги қонунни тузатишлар билан қабул қилдилар. Бунда патент нархи 4,5 мингдан 5 минг рублгача ошади (68,2 доллардан 75,8 долларгача). Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
«Мигрантлар учун патент 4,5 минг рубль эди. Биз патентни бир марта оширганмиз, энди яна оширамиз, бу, биринчи навбатда, бизга тегишли таълимга эга бўлган, шаҳримизда ишлаш имкониятига эга меҳнат мигрантлари келиши кераклиги билан боғлиқ. Бошқа томондан, бу орқали бюджетни тўлдирамиз ва маблағларни ижтимоий эҳтиёжларга, жумладан, меҳнат мигрантларига шаҳримизда яхшироқ шароит яратиш учун йўналтирамиз», - деди Москва шаҳар Думасининг иқтисодий сиёсат ва молия бўйича комиссияси раиси Людмила Гусева.
Унинг аниқлик киритишича, тегишли ўзгартишлар 2019 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Аввалроқ, Москва мэри Сергей Собянин шаҳар ноқонуний меҳнат миграцияси муаммоси деярли ҳал этилгани ва пойтахт аҳолиси учун энди ташвиш манбасига айланмаслиги ҳақида хабар берган. Қайд этилишича, мигрантларнинг аксарияти қонуний равишда ишлайди ва мунтазам равишда солиқ тўлайди - йилига 12-14 миллиард рубль.
Кейинчалик, у Москва бюджетининг мигрантларга патент беришдан оладиган даромадлари 2018 йилда 14 фоизга - 16 миллиард рублгача ошиши мумкинлигини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

2019 йил Москвада меҳнат патентларининг ярми Ўзбекистон фуқароларига берилган

Москва ўзбек мигрантлари сабаб миллиардлар ишлаб олмоқда

Москвада мигрантлар учун меҳнат патентининг нархи қимматлади

Россия Молия вазирлиги мигрантлар учун сюрприз тайёрламоқда

Москвада 1 январдан мигрантлар учун меҳнат патенти нархи ошди

1 январдан Москвада мигрантлар учун меҳнат патенти нархи ошади