17:00 / 26.11.2018
3 671

Москвалик жуфтлик «Matiz» автомобилида 15 та мамлакатни айланиб чиқди

Москвалик жуфтлик «Matiz» автомобилида 15 та мамлакатни айланиб чиқди
Москвалик Пётр Попов ва Мария Холопцева хайрия учун пул тўплаш мақсадида «Matiz» автомобилида 25 минг километр йўл босди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» маълумотига асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Улар 2018 йили Прагада бошланган ва Улан-Удэда якунланган «Муғулистон раллиси» кичик литражли машиналар пойгасида иштирок этди. Мария ва Пётр Россия, Беларусь, Польша, Чехия, Грузия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Муғулистон ҳудуди бўйлаб сафар қилди.

«Қўрқувларимиз асоссиз бўлиб чиқди, машинани ҳар қандай жойда, ҳатто эҳтиёт қисмлар бўлмаган ерда ҳам тузатиш мумкин экан. Одамлар эса ҳамма ерда меҳмондўст ва меҳрибон, бизга доим кўмак беришди», — дейди Мария ва Пётр.

Пойга қоидаларига кўра, барча қатнашчилар хайрия учун маблағ тўплади. Пётр ва Мариянинг «Kurpacha Unlimited» жамоаси Москвадаги махсус мактаблардан бирига 61 минг рубль (салкам 1000 доллар) ўтказди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвалик жуфтлик «Matiz» автомобилида 15 та мамлакатни айланиб чиқди