
«Барселона» клуби ҳимоячиси Херард Пике йўл ҳаракати қоидаларини бузганликда айбланди ва 48 минг евро миқдорида жаримага тортилди.
Футболчи август ойида хайдовчилик гувоҳномасида етарли баллга эга бўлмай туриб автомобил бошқаргани учун ҳибсга олинганди. 31 ёшли футболчи ўз айбини тан олган ва ўзини суд ҳукмига топширган.
Испаниядаги қоидаларга кўра 12 баллик тизим ўрнатилган. Ҳар хил қоида бузарликлар учун баллар айирилиб борилади. Агар балл қолмайдиган бўлса, шахс автомобил бошқариш ҳуқуқидан махрум қилинади.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар