5 ёшли чеченистонлик бола, қўлларга таяниб ётган ҳолда кўтарилиб-туриш машқидан бир уринишда 4 минг мартадан кўпроқ бажарган Раҳим Куриев ушбу рекорд натижасини 28 ноябрда Россия рекордлар китоби комиссияси аъзолари кўз ўнгида такрорлаб бермоқчи.
Аввалроқ болакай 2 соат 26 дақиқа давомида 4105 марта кўтарилиб-тургани маълум қилинганди. Бироқ Россия рекордлар китоби вакилларида бу натижа борасида “кичик саволлар” туғилган, шу сабабли рекорд расман қайд қилинмаган.
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Раҳим ўз рекордини қайтара олишига ишонч билдирган ва “комиссия аъзоларида буни санашга сабр етса бўлгани” деб таъкидлаб ўтган. Аввалроқ Қодиров болакайни ушбу рекорди учун “Mercedes” машинаси билан тақдирлаганди.
“28 ноябрда Грознийга Россия рекордлар китоби вакиллари келишади ва улар кўз ўнгида Раҳим ўз рекордини такрорлайди. Биз 4,2 минг марта кўтарилиб-туришни бажармоқчимиз. Қолгани боланинг кайфиятига боғлиқ бўлади”, деб айтган боланинг отаси Зелимхон Куриев. У ўғлининг кутилаётган синовга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлигини айтди.
“Раҳим тайёр, кайфияти аъло. Биз шу кунлар давомида у билан машғулотлар ўтказдик, рекордни такрорлашга тайёрландик”, деб қўшимча қилган боланинг отаси. Бу гал бола ўз натижасини Грозний телевидениеси студиясида намойиш қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди
“Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди
Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"
Хотира – абадий, қадр – муқаддас!
Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"