18:04 / 28.11.2018
4 346

Нурсултон Назарбоев: «15 ёшгача тўйиб овқатланмаганман»

Нурсултон Назарбоев: «15 ёшгача тўйиб овқатланмаганман»
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, ҳаётдаги қийинчиликлар унга ижобий таъсир кўрсатган. Бу ҳақда у Остонада чоршанба, 28 ноябрь куни бўлиб ўтган фуқаролик форумидаги нутқида айтди, деб хабар беради Kun.uz.

Давлат раҳбари сўзларига кўра, у ҳаётнинг барча оғирликларига чидашга мажбур эди. «Мен урушдан кейин бутунлай қашшоқликда яшаган оддий қишлоқ йигитиман. Ҳеч нарса етмаган, кийишга кийим ҳам бўлмаган, 15 ёшимгача тўйиб овқатланганимни эслай олмайман. Бироқ, балки айнан шу сабабдан ҳам мен янада соғлом бўлгандирман», - дея таъкидлаб ўтди у.

Назарбоевнинг айтишича, касб-ҳунар техникумида эгаллаган пўлат тайёрловчи касби унга жуда ёрдам берди. У домна печида оғир шароитларда ишлаган: «1500 даражадаги металл, орқада - минус 40, олдинда - 1000 даража».

Қозоғистон етакчиси ёшларга меҳнат қилишга тайёргарлик кўриш ва адолатсизликни енгиб ўтишга ўрганиш ҳақида маслаҳат берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нурсултон Назарбоев: «15 ёшгача тўйиб овқатланмаганман»