10:38 / 29.11.2018
4 972

Чеченистонлик 5 ёшли Раҳим Куриев 6 та жаҳон рекордини ўрнатди

Чеченистонлик 5 ёшли Раҳим Куриев 6 та жаҳон рекордини ўрнатди
Аввалроқ бир уринишда қўлларга таянган ҳолда ётганча 4105 марта гавдани кўтариб-тушира олгани хабар қилинган 5 ёшли чеченистонлик Раҳим Куриев ушбу машқдан 2,5 соатда 3202 марта бажариб, 6 та жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда журналистларга Россия рекордлар китоби бош муҳаррири Станислав Коненко маълум қилди.

Россия рекордлар китобида болакайнинг аввалги уриниши борасида “кичик саволлар” туғилгани сабабли унинг натижасини расмий вакиллар гувоҳлигида такрорлашга қарор қилинганди.

“Бугун Раҳим Куриев 5 ёшли болалар ўртасида бир уринишда гавдани энг кўп марта кўтариб-тушириш бўйича рекорддан ташқари, яна 5 та жаҳон рекордини ўрнатди: бир соатда, икки соатда машқни энг кўп бажариш; энг кам вақт ичида гавдани минг, 2 минг, 3 минг марта кўтариб-тушириш. Бу рекордларнинг барчаси расман қайд қилинди”, деб айтган Коненко. У болакайга тегишли сертификатни топширган.

Ушбу воқеалар акс этган видеони қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров боланинг рекорд натижаси учун унга “Мерседес” машинасини совға қилганди. Бу гал эса республика раҳбари уни “Чеченистоннинг фахрий фуқароси” унвони билан тақдирлади. Болакай шу тариқа ушбу унвонни олган энг ёш чеченистонликка айланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чеченистонлик 5 ёшли Раҳим Куриев 6 та жаҳон рекордини ўрнатди