date
views 3 766

Хитойлик миллиардер ўз компаниясини казинода хонавайрон қилди

Хитойлик миллиардер ўз компаниясини казинода хонавайрон қилди
Хитойнинг Gionee смартфонлари ишлаб чиқариш компанияси асосчиси ва раҳбари Лю Лирон казинода катта сумма ютқазиб, компаниясини банкротликка етказди.

Бизнесмен казинода 10 миллиард юан (1,4 миллиард АҚШ доллар) ютқазди. Тадбиркор Gionee’га тегишли пулларни ҳам ютқазиб қўйганини тан олди. Аниқ сумма ҳақида у декабрь ойида компания банкротлик тадбирларни бошлаганда айтишга ваъда қилди деб хабар бермоқда Daryo.uz нашри.

2002 йилда ташкил этилган Gionee фаолиятининг дастлабки йили симли телефонлар, кейинроқ эса смартфонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашди. Компания рақобатни енгиб, халқаро бозорга чиқа олмади. Раҳбарият омадсизликларни маркетингга сарфланган пуллар билан боғлайди. 2016 йилдан Gionee ҳар ой 29 миллион АҚШ доллар йўқотган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик миллиардер ўз компаниясини казинода хонавайрон қилди