15:20 / 01.12.2018
4 032

Аргентинадаги саммитда жаҳон етакчиларига тортилган асосий таом маълум қилинди (фото)

Аргентинадаги саммитда жаҳон етакчиларига тортилган асосий таом маълум қилинди (фото)
Аргентинадаги G20 саммити биринчи куни ташкиллаштирилган кечки овқатнинг асосий таомига денгиз қисқичбақаси айланди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Фото: Depositphotos
Таъкидланишича, кечки тадбир «Колон» театрида бўлиб ўтди. Бундан аввал давлат раҳбарлари Аргентина стейкини татиб кўришди.

Агентлик маълумотларига кўра, оммавий ахборот воситалари ходимлари учун менюда итальян ризоттоси, пицца, гамбургер, димланган сабзавотлар, пишлоқлар, колбасалар, дульсе де лече музқаймоғи (карамель соуси) ва эмпанадас пирожкалари бўлган. Шунингдек, матбуот марказида ичида ичимликлар бўлган, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш автоматлари ўрнатилди.

G20 саммити 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия G20’даги учрашув бекор қилингани туфайли жавоб зарбаси бериши айтилганди.

Washington Examiner’нинг россиялик экспертлар фикрига таянган ҳолда ёзишича, Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан Аргентинадаги G20 саммити доирасида икки томонлама учрашув бекор қилингач, жавоб зарбаси бериши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аргентинадаги саммитда жаҳон етакчиларига тортилган асосий таом маълум қилинди (фото)