
БААнинг Абу-Даби полицияси туя минган махсус патруллар ташкил этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди.
Абу-Даби полицияси бош қўмондони Муҳаммад ал-Румайсий бу қадам хавфсизликни таъминлашдан ташқари, амирлик анъаналарини сақлаб қолишга ҳам қаратилганини маълум қилган.
“Полициячилар жиноятларнинг олдини олиш ва омма билан мулоқот қилиш учун энг юқори стандартлар бўйича ўқитилганлар”, деб айтган ал-Румайсий.
Таъкидланишича, туялардаги патрулларни нафақат чўл ҳудудларида, балки шаҳарларда ҳам учратиш мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар