Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулнинг Долмабаҳче саройида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва кузатувчиларнинг Конституциявий ва Олий суднинг биринчи конференциясида: «Қошиқчини ўлдирган шахс менга маълум. Уни кимлигини эълон қилинглар», деди.
Эрдўған нималар ҳақида гапирган:
Қошиқчи ўлими билан боғлиқ жиноятга алоқадор аудио ёзувлар жиноятни Саудия валиаҳдига алоқадор одамлар томонидан содир этилганини ошкор қилган.
Саудия бош прокурори Туркияга келганда мамлакат бош прокурорига ҳеч қандай маълумот тақдим қилмаган. Эрдўған қироллик Бош прокурорини танқид қилиб: «Саудия бош прокурори Истанбулни 5 чемодан маст қилувчи ичимликлар билан тарк қилди. Бизга муҳим бўлган ишлар уни қизиқтирмайди», деган.
Эрдўған нутқи давомида Ислом дунёсидаги баъзи бир тоифа ва давлатлар Қошиқчи ўлими масаласида ҳақиқатни гапирмаганига ишора қилган.
Эрдўған: “Кеча биз Америка сенатида Қошиқчи масаласидаги муҳокамани кузатдик. Ишлар тўхтаб қолгани йўқ, балки давом этмоқда ва ривожланмоқда. Чунки биз америкаликлар ва уларнинг разведкасини барча маълумотлар билан таъминладик.
Эрдўған, Туркия Қошиқчи ўлими билан боғлиқ маълумотларни ким сўраса, бераётганига ишора қилди ва бундан ягона мақсад адолатни қарор топтириш эканини айтди.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди