
Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ўз коллекциясидаги қимматбаҳо жиҳозларини Москва спорт музейига ҳадя қилди, деб ёзади «Дарё».
Усмонов 25 нусхадаги шамшир ҳамда найзани музейга топширган. Қуроллар милодий II асрга оид, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, миллиардер мазкур коллекциясини «улкан севги ва эҳтиёткорлик» билан тўплаган. Бош вазир ўринбосари Олга Голодец сўзларига кўра, бу шамширлар бутун қиличбозлик — тарихидир.
Маълумот учун, Усмонов 2008 йилдан буён Халқаро қиличбозлик федерациясига раҳбарлик қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар