date
views 4 245

АҚШда хўранданинг таомидан гавҳар чиқди

АҚШда хўранданинг таомидан гавҳар чиқди
Фото: «Twitter.com»
Нью-Йоркдаги «Grand Central Oyster Bar» устрицалар бари хўрандаси ўзининг овқатида катта гавҳар топиб олди, деб ёзади «Хабар» нашри.

Устрицалар жамланмасини буюртма қилган Рик Антош унда катталиги нўхатдек бўлган гавҳарни топиб олган ва уни тиш деб ўйлаган.

Ресторан бош ошпази Сэнди Ингбер бундай топилма жуда кам учрайди, деган фикрда.

«Мен бу ерда 28 йилдан буён ишлайман. Биз бир кунда беш мингдан зиёд устрицалар сотамиз, аммо бундай ҳолат фаолиятим давомида иккинчи бор учраши», - дейди у.

Мутахассиснинг баҳолашича, бундай гавҳар икки мингдан тўрт минг долларгача туради.

Рик Антош гавҳарни нима қилишини ҳали билмайди, аммо омадини яна синаб кўрмоқчи.

«Мен бу ерга қайтиб, яна гавҳар топишга ҳаракат қилиб кўраман. Қаерда омадинг келиб қолишини билмайсан»,- дейди у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда хўранданинг таомидан гавҳар чиқди