09:49 / 18.12.2018
4 122

Путиннинг суратлари туширилган тақвимлар савдоси Японияда рекорд ўрнатди

Путиннинг суратлари туширилган тақвимлар савдоси Японияда рекорд ўрнатди
Фото: The Guardian
Японияда Россия президенти Владимир Путиннинг суратлари туширилган тақвимлар маҳаллий таниқли шахсларнинг расмлари туширилган шундай маҳсулотлардан кўра яхшироқ сотилмоқда. Бу ҳақда Daryo хабар берди.

Россия етакчисининг сурати туширилган тақвимларни сотиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларга эга Loft савдо тармоғи томонидан маълум қилинишича, Путин катта устунлик билан ўзининг асосий рақобатчилари бўлган машҳур актёр Кея Танака ва фигурали учиш бўйича олимпия чемпиони Юдзуру Ханюни ортда қолдирган.

Sora News 24 портали журналистлари томонидан тахмин қилинишича, японияликларнинг баъзилари тақвимларни дўстлари учун кулги улашиш мақсадида сотиб олаётган бўлса ҳам, харидорларнинг кўпчилиги ҳақиқатан ҳам Путин шахсига қизиқиши мумкин.

Асосан тақвимларни аёллар сотиб олмоқда. Сотувчиларнинг фикрига кўра, аёлларни Россия президентининг ностандарт услуби ва мардлиги ўзига тортмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг суратлари туширилган тақвимлар савдоси Японияда рекорд ўрнатди