11:43 / 18.12.2018
3 576

Facebook Исроил бош вазирининг ўғлини мусулмонлар ҳақидаги постлари учун блоклаб қўйди

Facebook Исроил бош вазирининг ўғлини мусулмонлар ҳақидаги постлари учун блоклаб қўйди
Facebook ижтимоий тармоғида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ўғли Яирга тегишли саҳифа унинг фаластинликлар ва мусулмонлар ҳақидаги постлари учун блоклаб қўйилди. Бу ҳақда The New York Times'га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Иордан ғарбий қирғоғида Исроилнинг икки фуқароси ўлдирилгач, Яир Нетаньяху ўз постларидан бирида фаластинликларни «инсоний шаклдаги махлуқлар», деб атади, бошқа бирида эса Исроилда мусулмонлар бўлмаслигини хоҳлаши ҳақида маълум қилди.

Кўп сонли шикоятлардан сўнг, Facebook постларни нафратга эга хабарлар сифатида ўчириб ташлади, бироқ кичик Нетаньяху ёзувлардан бирининг скриншотини эълон қилди ҳамда у билан бўлишишга чақирди. Натижада, ижтимоий тармоқ 24 соат давомида бош вазир ўғлининг аккаунтини блоклаб қўйди. Нашрнинг қайд этишича, шундан кейин у твиттерда можароли баёнотлар беришда давом этган.

Нетаньяху оиласининг расмий вакили бу ҳолатга изоҳ бермади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Facebook Исроил бош вазирининг ўғлини мусулмонлар ҳақидаги постлари учун блоклаб қўйди