11:53 / 20.12.2018
5 592

Дмитрий Песков Путин нима учун смартфон тутмаслигини айтди

Дмитрий Песков Путин нима учун смартфон тутмаслигини айтди
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия раҳбарида мобил телефон йўқ, у ахборотни турли йўллар билан олади.

“Унинг ихтиёрида турли хил маълумотлар чиқарилган қоғозлар папкалари, қоғозда акс этган дайжестлар, телевизион дайжестлар бор”, деб жавоб қилган Песков Путин қай йўсинда ахборот олиши ҳақидаги саволга. “Президент, шунингдек, компьютерда интернетни кўздан кечириши мумкин”, деб қўшимча қилган Песков.

Унинг таъкидлашича, Путиннинг шахсий мобил телефони йўқ ва Кремлда ҳамон ёпиқ алоқадан фойдаланилади. “Ёпиқ ҳукумат алоқасининг эски қадрдон телефонлари барча смартфонларни ортда қолдиради”, деб айтган Песков.

“Смартфонга эга бўлиш – ўзини кўз-кўз қилишдек гап. Бу тўлиқ шаффофликдир. Сиз қўлингизга смартфонни олиб, “мен барча нарсани намойиш қилишга тайёрман” деганига рози бўлган ҳисобланасиз. Президентда эса бу бўлмаслиги керак. Боз устига Россиядек давлатнинг президентида ва Путин каби президентда”, деб таъкидлаб ўтган Песков.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Дмитрий Песков Путин нима учун смартфон тутмаслигини айтди
[/banner_pushhouse