
Австралиялик олимлар Тасмания оролининг жанубий соҳиллари яқинида юзлаб янги турдаги денгиз жонзотларини аниқлашди. Тадқиқот инсон таъсиридан ҳимояланувчи ва баланд сув ости тоғлари жойлашган қўриқхона ҳудудларида ўтказилган.
Олимлар бир ой ичида коралл полиплари, балиқлар ва моллюскaлар яшайдиган 45 та сув ости тоғини тадқиқ қилишган. Улар 1,9 минг метргача чуқурликка шўнғишган.
Олимлар экспедиция давомида 60 мингга яқин сурат ва 300 соатдан кўпроқ видеони тасвирга олишган. Улар йиғилган материалларни кўздан кечираётиб, фанга аввал маълум бўлмаган кўплаб жонзотларни учратишган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар маълумотларни батафсил ўрганишларига яна бир неча ой керак бўлади, бироқ топилган баъзи жонзотлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишди. Жумладан, улар топган янги жонзотлардан энг антиқалари орасида биолюминесцент кальмарлар, арвоҳ-акулалар, скатлар, қисқичбақаларнинг янги турлари бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар