16:17 / 23.12.2018
3 462

Полициячидан қочган маҳбус билмасдан полициячи машинасига ўтириб олди

Полициячидан қочган маҳбус билмасдан полициячи машинасига ўтириб олди
АҚШнинг Кентукки штатида қочоқ маҳбус йўл-йўлакай кетаётган машинага ўтириб узоқроқ кетишга уринганда ўзи билмаган ҳолда полициячи машинасига ўтириб олди. Бу ҳақда хориж нашрига таяниб Kun.uz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, маҳбус Аллен Льюис Гринап округидаги дастлабки ҳибсга олиш марказидан айблов эълон қилиш учун бошқа штатга олиб кетилаётганда қочиб кетган. Маҳбус уни кузатиб бораётган зобитга кишанлари қўлига оғриқ бераётганидан шикоят қилган. Полициячи кишанни юмшатмоқчи бўлиб, унинг бир томонини очганда, маҳбус бундан фойдаланиб, полициячига ташланиб, қочиб қолган.

Қочоқни қидириш ишлари бораётган бир пайтда маҳбус қўшни шоссегача етиб бориб, у ерда машина тўхтата бошлаган. Аммо у “ёмғирдан қутулиб, дўлга тутилган”: унга тўхтаган ҳайдовчи маҳаллий университетнинг талабалар шаҳарчасида ишловчи полициячи бўлиб чиққан. Полициячи қочоқнинг қўлларидан бирида қолган кишанни кўриб, уни тўғри турмага “элтиб қўйган”.

Энди маҳбус қочишга уриниши учун ҳам жавоб беришига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полициячидан қочган маҳбус билмасдан полициячи машинасига ўтириб олди