23:40 / 24.12.2018
7 983

Рамзан Қодиров Россия Президенти бўладими?

Рамзан Қодиров Россия Президенти бўладими?
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров журналистларга берган интервьюсида ўзини Россия Президенти лавозимида кўрмаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳатто федерал вазирликка раҳбарлик қилмайди ва ўз карьерасини Чеченистон раҳбари сифатида якунламоқчи.

“Албатта йўқ. Мен ҳаттоки ҳукуматдаги бирон энг енгил вазирликка раҳбар бўладиган даражадаги инсон эмасман. Мен минтақа (Чеченистон Республикаси – таҳ.) раҳбари сифатида карьерамни тугатишни истайман”, – деди Қодиров.

Қодиров Владимир Путин ўзини давомчиси деб айтган инсон ортидан эргашишга тайёр эканлигини айтди.

“Путин кимни айтса, унинг ортидан бораман. Путиннинг сўзи мен учун қонундан устун. Мен ундан ҳаётим учун қарздорман”, – деди у.

Чеченистон раҳбари Путиннинг ҳар қандай буйруғини 100 фоизга бажаришини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров Россия Президенти бўладими?