
У Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги Сурат шаҳрида яшовчи нефть магнати Махеш Савани ҳисобланади. Миллионер жами 261 нафар қизнинг никоҳ тўйини ўтказибгина қолмай, барча келинларга сарполар ҳадя этди.
Келинларнинг отаси йўқ, 54 нафари тирик етим, 118 нафарининг на ака-укаси, на опа-синглиси бор. Қизлар етарли пули бўлмагани, шу боис ўзларига келин сарпоси сотиб олишга қурби етмагани сабабли турмушга чиқиш бахтидан мосуво эдилар. Миллионер ана шу муаммоларни бир куннинг ўзида бартараф этди.
Барча келин-куёвларни Гужарат раҳбари янги бахт билан қутлади. Ота ролини эса миллионернинг ўзи ижро этиб, барча жуфтликларга оқ йўл тилади.
Ҳар бир жуфтлик тўй сўнгида рўзғорда ярайдиган идиш-товоқлар, 200 минг рупий пул қўйилган суғурта варақаларини қабул қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Савани 2010 йилдан бери етимларнинг тўйларини ўтказиб беради. Ўзининг айтишича, бу ишни асосий вазифаси дея ҳисобларкан.
Ҳиндистон одатига кўра, келин тараф бўлғуси куёвникига қимматбаҳо совғалар билан ташриф буюради. Бусиз куёв томон тўйга розилик бермайди. Ҳиндистон ҳукумат раҳбарлари шу одатни йўқ қилишга кўп маротаба уринишган. Аммо иложини топа олишмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар