date
views 4 859

Ўлжас Сулаймонов суддан неварасининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчини қамамасликни сўради

Ўлжас Сулаймонов суддан неварасининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчини қамамасликни сўради
Ёзувчи Ўлжас Сулаймонов суддан неварасининг вафоти сабабчиси – йўл-транспорт ҳодисаси айбдори бўлган ҳайдовчи қизни озодликдан маҳрум этмасликни сўраб Остана шаҳар судига мурожаат этган. "Nur.kz" таҳририяти Остона шаҳар судига ёзувчи юборган мазкур хатни эълон қилди.

Мактубда Ўлжас Сулаймонов “Малика Муҳитова ўзи она бўлгачгина Сулаймоновлар оиласи бошига тушган кулфатни тушуна олиши”ни қайд этган.

Бундан илгари Малика Муҳитова Остона шаҳар Есил туман суди томонидан Ўлжас Сулаймоновнинг невараси Искандар Сулаймоновнинг ўлимида айбдор деб топилиб, икки йилга озодликдан ва беш йилга автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган эди.

"Искандар Сулаймонов ҳалок бўлганига олти ойдан ошди. Аммо ҳеч қандай вақт унинг яқинларини бу оғриқ ва аламдан халос эта олмайди. Менинг неварам нўноқ ҳайдовчининг қурбони бўлди. Унинг машинаси светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланаётган мотоциклнинг (Искандар Сулаймонов бошқарган) йўлини кескин тарзда тўсиб олган”, – дейилган хатда.

Шунингдек, ёзувчи “2018 йил 26 декабрь куни Остона шаҳар суди ушбу ишни кўриб чиқади. Сулаймоновлар оиласининг энг улуғи сифатида мен бор масъулиятни бўйнимга оламан ва юқори суддан ўша авария айбдори озодликдан маҳрум этилмаган тарзда жазоланишини сўрайман. Унинг ёши ўттизга яқинлашган. Турмуш қурсин. Фарзанд кўриб, она бўлсин. Шундагина у бизнинг аҳволимизни тушунади”, – деган.

Мазкур фожиа 2018 йилнинг 22 июнида Остона шаҳрида содир бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўлжас Сулаймонов суддан неварасининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчини қамамасликни сўради