date
views 5 504

Олимлар қимматбаҳо тошлар мавжудлиги тахмин қилинаётган сайёралар топилганини айтишмоқда

Олимлар қимматбаҳо тошлар мавжудлиги тахмин қилинаётган сайёралар топилганини айтишмоқда
Швейцария ва Буюк Британия олимлари “хазиналар тўла космик сандиқ” топганларини маълум қилишди. У ердаги сайёраларнинг жойлашуви ва таркиби ўзига хос бўлиб, бу қимматбаҳо тошларнинг тез ва осон шаклланишига ёрдам беради.

Ҳозирча олимлар шундай сайёраларнинг учтасини аниқлашга эришишди. Биринчи сайёра HD 219134 b деб номланган ва Ердан 21 ёруғлик йили узоқликда, иккинчи сайёра 55 Cancri e Ердан 41 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Учинчиси эса WASP-47 e номланган бўлиб, у Ердан 870 ёруғлик йили узоқлигида жойлашган.

Ер юзида кўплаб қимматбаҳо металлар ва тошлар мавжуд. Аммо шундай сайёралар ҳам борки, улардаги қимматбаҳо тошлар ва металлар миқдори Ердагига қараганда минг баравар кўп.

Барча сайёралар “Супер Ер” синфига киради ва йирик миқдордаги турли металл ва металл бирикмаларидан иборат. Ушбу сайёраларнинг айланиш ўқи улар ҳосил бўлган жойда эканлиги ва таркиби умуман бошқачалиги билан Ердан тубдан фарқ қилади. Ер ядроси темир ва никел қотишмаларидан иборат, ушбу сайёраларнинг ядроси эса кальций ва алюминийдан иборат. Бу сайёрада алюминий оксидларидан ҳосил бўлувчи сапфир ва ёқутлар миқдори кўп бўлиши эҳтимолини бир неча баробарга оширади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар қимматбаҳо тошлар мавжудлиги тахмин қилинаётган сайёралар топилганини айтишмоқда