13:56 / 27.12.2018
4 209

Ироққа борган Трамп бош вазир билан кўришмай қайтди

Ироққа борган Трамп бош вазир билан кўришмай қайтди
Фото: «Российская газета»
АҚШ президенти Дональд Трамп кутилмаганда Ироққа борди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан ташриф олдиндан эълон қилинмагани айтилмоқда. Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс твиттерда маълум қилишича, Қўшма штатлар раҳбарига рафиқаси Мелания ҳамроҳлик қилган.

Трамп Ироқда мамлакат раҳбарлари билан кўришмади, ташкилий ишларда икки томон ўртасида келиб чиққан тушунмовчилик сабаб учрашув Америка томонидан бекор қилинган. Шу сабаб АҚШ президанти Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий билан телефон орқали мулоқот қилиш билан чекланиб қўяқолди.

Дональд Трамп ва рафиқаси Ироқдаги Америка қўшинлари базасида ҳарбийлар билан кўришиб, уларни Рождество байрами билан табриклашган.

Қўшма штатлар етакчисининг сафари шу куннинг ўзида қариб, кечга яқин Вашингтонга қайтди. Сафар хавотирли кечдими? Бўлмасам-чи?! Трамнинг ўзи шундай дейди: «Ҳа, хавотир олдим, ўзимдан эмас, президентлик институти ва албаттаки, биринчи хоним учун қайғурдим. Ахир тўлиқ қорайтирилган самолётда учишнинг ўзи бўладими?»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ироққа борган Трамп бош вазир билан кўришмай қайтди