date
views 4 719

Россияда чет элликларнинг яшаши учун муддатсиз рухсатнома жорий этилмоқда

Россияда чет элликларнинг яшаши учун муддатсиз рухсатнома жорий этилмоқда
Россия ички ишлар вазирлиги чет элликлар учун мамлакатда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатни ҳар беш йилда узайтириш амалиётидан воз кечишни таклиф қилди. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани тўғрисидаги маълумот норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар федерал порталида эълон қилинган.

“Россияда чет элликларнинг истиқомат қилиши учун муддатсиз рухсатнома беришни жорий этиш таклиф қилинган”, – дейилади лойиҳада. Ички ишлар вазирлиги бундай ёндашув Россияда доимий яшаш институтини амалга ошириш механизмини соддалаштиришини, солиққа тортиш ва йиғимлар соҳасидаги муносабатлар қайта кўриб чиқилишини назарда тутишини айтмоқда.

Қонун лойиҳаси 2019 йил сентябрь ойидан кучга кириши мумкин. Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 2019 йил 9 январгача давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда чет элликларнинг яшаши учун муддатсиз рухсатнома жорий этилмоқда