08:34 / 28.12.2018
3 827

Россиянинг энг бой блогери 2018 йилда 1,2 млн доллар даромад қилди

Россиянинг энг бой блогери 2018 йилда 1,2 млн доллар даромад қилди
Фото: Hi-Tech Mail.Ru
Россиянинг РИАБ компанияси мамлакатдаги YouTube-блогерлар бозорида тадқиқот ўтказди ҳамда машҳурлиги орқали интернетда ҳаммадан кўп пул топганларнинг рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Мазкур рўйхатнинг биринчи поғонасидан турли гаджет, автомобиль ва ўйинлар ҳақида маълумот берувчи блогер Wylsacom (Валентин Петухов) жой эгаллади. РИАБнинг баҳолашича, Валентин 2018 йил давомида ўз блоги орқали 82 миллион рубль (қарийб 1,2 миллион доллар) даромад олган.

Унинг ортидан рўйхатдан YouTube каналида машҳурлар билан интервью ўтказадиган журналист Юрий Дудь ўрин олди. Бир йилда канал унга 78 миллион рублдан кўп даромад келтирган.

Учинчи ўринни блогер Oblomoff (Олег Григорьев) эгаллади. У турли рецептлар ва овқат етказиб бериш хизматлари тўғрисидаги маълумотлар билан ўртоқлашади. Унинг даромади — 52,5 миллион рублни ташкил қилди.

2018 йилда машҳур журналист Леонид Парфенов YouTube тармоғида ўзининг «Парфенон» блогини очди. Бир йил ичида 500 минг обуначи йиға олган блог журналистга 23 миллион рубль даромад келтирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг энг бой блогери 2018 йилда 1,2 млн доллар даромад қилди