
Нью-Йорк шаҳри аҳолиси 28 декабрь куни тунда осмонда ёрқин кўк рангли ёғдуни кузатган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзга сайёраликларнинг бостириб келаётгани ҳақида ҳазил хабарлар қолдирган.
Маълум бўлишича, Consolidated Edison энергетик компаниясининг трансформатори портлаб кетган. Портлаш ёғдуга сабаб бўлган.
Полиция ёнғинни тўлиқ назоратга олгани ва ўт ўчирувчилар томонидан тезкор бартараф қилингани ҳақида хабар берган.
Шунингдек, трансформаторда келиб чиққан авария натижасида Ла-Гуардия аэропортида бир неча рейслар қолдирилган.
[media=https://twitter.com/tara_arianna/status/1078475450802978817?ref_src=twsrc^tfw] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар