11:34 / 30.12.2018
3 195

Олмаотадаги кўчага Ислом Каримов номи берилди

Олмаотадаги кўчага Ислом Каримов номи берилди
Фото: «liter.kz»
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ҳокимлиги қарори билан шаҳардаги кўчалардан бирига Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов номи берилди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.

Ҳокимликнинг навбатдан ташқари сессиясида 185 та кўчанинг қайта номланиши маъқулланган. Қайта номланган кўчалардан 20 тасига атоқли шахслар номлари, қолганига эса тарихий-географик ва миллий номлар берилган.

Кўчалар номини қайта номлашга аҳолининг шикоятлари сабаб бўлган. Шаҳардаги номсиз ёки бир хил номдаги кўчалар аҳолига қийинчилик туғдирган. Мисол учун, тез ёрдам, полиция чақиртириш ва шу каби вазиятларда қийинчиликлар юзага келган.

Олмаотадаги 2,5 мингга яқин кўчанинг 349 таси бир хил номларга эга бўлган. Шаҳарда Абай номли 12 та, Жабаев номли 13 та, Райимбек ботир номли 8 та ва шу каби номи бир хил кўчалар кўплаб учраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаотадаги кўчага Ислом Каримов номи берилди