
АҚШ президенти Дональд Трамп сўнгги маълумотлар унинг "Россия билан тил бириктирганлиги ҳақида бирорта ҳам далил" йўқлигини тасдиқлаганини билдирди.
"Россия билан тил бириктириш ҳақидаги сохтакорлик Америка сиёсати тарихидаги энг буюк ёлғончиликдир", деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
Америка раҳбари АҚШ адлия вазирлиги ва ФҚБ президент Барак Обама даврида Хиллари Клинтонга сайловларда ғалаба қозонишга ёрдамлашиш учун суриштирувни сохталаштирганлигини таъкидлади.
АҚШда Россиянинг сайловларга "аралашуви" ва Дональд Трампнинг Москва билан эҳтимолий алоқалари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ишни махсус прокурор Роберт Мюллер ва конгресснинг ҳар икки палатаси олиб бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар