17:17 / 31.12.2018
5 024

Азиза ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади

Азиза ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади
Машҳур қўшиқчи Азиза барчани Янги йил билан табриклаб, Sputnik Ўзбекистон радиоси эфирида «Тошкентим» («Мой Ташкент») таронасини ўзбек тилида куйлаб берди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

«Барчани, биринчи навбатда ўз юртдошларимни Янги йил билан муборакбод этаман. Ҳозир улардан кўпи Россияда яшайди. Уларни кўрганимда қувонаман, ўзимни гўё Тошкентдагидай ҳис этаман», — дейди у. Қўшиқчи кўчада ўзбекистонликларни кўрганида улар билан она тилида гаплашишдан мамнун бўлишини тан олди.

Аввалроқ Азиза ўз юбилейини Тошкентда нишонламоқчи эканлиги, шунингдек юбилей концерт дастури билан Ўзбекистон пойтахти саҳнасида концерт бериш истаги ҳақида айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Азиза ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади