14:53 / 01.01.2019
3 738

Трамп Янги йил мурожаатномасида ўзини мақтади

Трамп Янги йил мурожаатномасида ўзини мақтади
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз Twitter’даги расмий саҳифасида Янги йил табригини эълон қилди ва унда президент маъмурияти икки йил ичида жуда кўп муваффақиятларга эришгани ҳақида ёзди, деб хабар берди «Daryo».

Трампнинг сўзларига кўра, Америка иқтисодиёти сезиларли даражада ривожланмоқда. Шунингдек, у «узоқ йиллар ичида биринчи марта» ойлик маошлар оша бошлаганини ҳам айтиб ўтди. Президент эндиликда америкаликлар икки ёки учта жойда эмас, битта жойда ишлаши мумкинлигини қайд этди.

Бундан ташқари, Трамп АҚШнинг Мексика, Канада ва Жанубий Корея билан янги савдо шартномаларини имзолашга муваффақ бўлганини маълум қилди. У АҚШ элчихонасини Исроилдан Қуддус шаҳрига кўчиргани билан ҳам мақтанди. Трамп табрик якунида мамлакатнинг Мексика билан чегарасида девор қуриш кераклиги, бу эса жиноятчиликнинг олдини олишини қайд этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Янги йил мурожаатномасида ўзини мақтади