
Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида яшовчи Сауле Болатбоева UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов томонидан Instagram’да уюштирилган гив-танловда суперютуқ — Toyota Camry автомашинасини ютиб олди, деб хабар беради «Дарё».
«30 декабрь куни жонли эфирда ғолибни автоматик танлов генератори орқали аниқлаймиз, бундан ташқари барча обуналарни текширамиз. Совғалар кутмоқда», — деб ёзганди Ҳабиб Нурмагомедов бир неча кун олдин ўзининг аккаунтида.
Қизнинг ғолиб бўлганлиги ҳақида Instagram’даги аутолифе_алматй гуруҳида ёзилди. Шунингдек, улар Ҳабиб Нурмагомедовнинг расмий аккаунтидан чиқилган жонли эфир видеоларини ҳам жойлаштирди.
Кейинчалик Болатбоеванинг ўзи Instagram’даги Stories бўлимида Нурмагомедовдан машина ютгани ҳақида хабар қилди. Қизни совғасини олиш учун Москвага таклиф қилишди. Ҳабибнинг шахсан ўзи машина калитини топширади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар