date
views 3 891

Тайвань раҳбари Хитойнинг таклифини кескин рад этди

Тайвань раҳбари Хитойнинг таклифини кескин рад этди
Тайбэй Хитой ва Тайваннинг яқинлашиши ҳамда бирлашиши йўлидаги «бир мамлакат - икки тизим» формуласи қўлланилиши эҳтимолини рад этади. Бу ҳақда чоршанба куни матбуот анжуманида орол маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь ХХР раиси Си Цзиньпиннинг тегишли баёнотига изоҳ бериб, маълум қилди.

«Мен яна бир бор таъкидлаб ўтишим лозим - Тайвань «бир мамлакат - икки тизим» моделини ҳеч қачон қабул қилмайди. Орол аҳолисининг аксарияти ҳам бунга қарши», - дея унинг сўзларини келтиради South China Morning Post газетаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин «Тайван мустақиллиги» ғояси тарихий жараёнга зид экани, у охир-оқибат боши берк кўчага олиб келиши ҳақида маълум қилганди.

«Тайваннинг мустақиллиги тарихий жараёнларга зид келади ва боши берк кўчага олиб боради», - дея маълум қилди Си Цзиньпин.

Цзиньпин сўзларига кўра, «хитойликлар хитойликлар билан жанг қилмайди», «Хитойнинг тинч бирлашиши эса ҳам қитъа қисмдаги Хитой халқи, ҳам Тайвань бўғозининг нариги бетидаги ватандошлар манфаатига хизмат қилади». «Биз Хитойнинг тинч бирлашиши учун кенг майдон яратишга тайёрмиз ва ҳеч қандай айирмачилик фаолиятига йўл қўймаймиз», - дея таъкидлаб ўтди ХХР раҳбари.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тайвань раҳбари Хитойнинг таклифини кескин рад этди