20:50 / 06.01.2019
6 181

«Москва гўзали»га уйланган Малайзия қироли тахтдан воз кечди

«Москва гўзали»га уйланган Малайзия қироли тахтдан воз кечди
Малайзия қироли Муҳаммад V тахтдан воз кечди. Бу ҳақда қироллик саройи баёнотига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда. Агентлик маълумотида истеъфо сабаби келтирилмаган.

«Ҳазрати олийлари белгиланган тартиблар асосида тахтдан воз кечиш бўйича расмий мактуб йўллади», дейилади хабарда. Қирол ўзини сайлаган Конфедерация кенгаши аъзоларига миннатдорчилик билдирган. Қайд этилишича, монархнинг кутилмаганда тахтни топшириши мамлакат тарихида илк марта кузатилмоқда.

Star нашри хабарига кўра, у Малайзия федерал конституциясининг 32-моддасига кўра муддатидан аввал лавозимини тарк этган. Қонунчиликка кўра, Малайзиядаги султонлар орасидан ҳар беш йилда қирол ва унинг ёрдамчиси — вице-қирол танланади.

1969 йилда туғилган Муҳаммад V Буюк Британияда таҳсил олган. У 2016 йилда ҳокимият тепасига келган ва 5 йил муддатга Малайзиянинг ҳукмдорига айланганди. У энди ўзининг султонлигига - Келантанга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда 49 ёшда бўлган Муҳаммад V 2018 йилнинг ноябрида россиялик 25 ёшли модель Оксана Воеводинага, «Мисс Москва-2015» танлови ғолибига уйлангани шов-шув бўлиб кетганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Москва гўзали»га уйланган Малайзия қироли тахтдан воз кечди