13:23 / 08.01.2019
5 491

Россия президенти ҳарбий ўтмиши ҳақида сўзлаб берди

Россия президенти ҳарбий ўтмиши ҳақида сўзлаб берди
Россия президенти Владимир Путин ҳарбий ўтмиши ҳақида сўзлаб берди. Путин Петропавловск қалъасига ташрифи вақтида замбаракдан ўқ узишда иштирок этгандан сўнг Россиянинг фахрий қурувчиси, петербурглик Владимир Бендет билан учрашди. 85 ёшини қаршилаётган қария Путинга армиядаги хизмати, у ерда лейтенант унвонигача хизмат қилгани ҳақида сўзлаб берган. Путин бунга жавобан у ҳам артиллерия қўшинларида лейтенант унвонини олганини маълум қилган.

Россия раҳбарининг айтишича, у гаубицали артиллерияни бошқарувчи взводга сардорлик қилган. Очиқ манбалардан шу маълумки, Путин КГБдан 1991 йилда подполковник унвонида бўшаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия президенти ҳарбий ўтмиши ҳақида сўзлаб берди